Линклар

logo-print

Тожикистонлик депутат Ўзбекистонни айблади


Тожикистон парламенти депутати фикрича, янги “Тожик мужоҳидлари” ҳаракати ортида Ўзбекистон турибди.

“Билишимча, Ўзбекистон исломий ҳаракатидагилар Ўзбекистоннинг гумашталари. Бу баёнот ҳам яна Ўзбекистон билан боғлиқмасмикан, деб қўрқаман. Тожик йигитлари бундай иш қилмайди”, деган тожикистонлик депутат ва Тожикистон Ислом уйғониш партияси раиси муовини Саидумар Хусайний Регнум мухбирига.

27 апрел куни тожик тилидаги бир қатор сайтлар “Тожик мужоҳидлари” деган ном остидаги гуруҳнинг баёнотини эълон қилди.

Унда Мулло Абдуллоҳ лақаби билан танилган Абдулло Раҳимовнинг ҳамда Али Бедакий лақабли Алоуддин Давлатовларнинг ўлдирилишига жавобан Тожикистон ҳукуматига таҳдидлар битилган.

Баёнотда тилган олинганлар, хабарларга қараганда, ҳукумат кучлари ўтказган амалиёт чоғида йўқ қилинган.
XS
SM
MD
LG