Линклар

Суриялик фаоллар бугун ҳукуматга қарши йирик намойишларни режаламоқда. Ҳукуматнинг намойишчиларни қирғин қилганига норозилик ўлароқ, "Ғазаб куни" деб аталаётган намойишда озодлик ва демократия талабларининг илгари сурилиши кутиляпти.

Норозилик чиқишларига чақираётганлар орасида Суриядаги Мусулмон Биродарлари ҳаракати ҳам бор.

Норозиликларнинг жума намозидан сўнг Дараа шаҳрида бошланиши кутиляпти.

Ушбу шаҳар тартибсизликлар маркази бўлиб қолмоқда ва у ерда норозиликлар бошланганидан бери энг кўп қон тўкилди.

Суриядаги Савасияҳ инсон ҳуқуқлари гуруҳига кўра, сўнгги олти хафта давомидаги намойишларда 500дан ортиқ одам ҳукумат кучлари тарафидан ўлдирилган.

Сурияда демократия тарафдори бўлган намойишчиларнинг шавқатсиз қирғин қилиниши халқаро жамоатчиликнинг кескин танқидларига учради.

Европа Иттифоқи расмийлари бугун Брюсселда йиғилиб Сурия ҳукуматига қарши жазо чоралари жорий этиш масаласини мухокама этмоқчи.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари кенгаши ҳам бугун Женевада махсус мажлисга тўпланиб, Суриядаги вазиятни мухокама қилади.
XS
SM
MD
LG