Линклар

Президентнинг гапига ишонмайман!

  • Садриддин Ашур

Болаларим Россияда мардикор бўлиб таëқ еб юрса, унинг гапларига қандай ишонай, дейди ҳазорасплик мухлисимиз.

Болаларим Россияда мардикор бўлиб таëқ еб юрса, унинг гапларига қандай ишонай, дейди ҳазорасплик мухлисимиз.

"Эркин микрофон"га қўнғироқ қилган мухлисмиз бугунги воқеъликдан келиб чиқиб, шундай дейди.


“Тобутни энди мактаб болaлари кўтарадиган бўлди”

дейди Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманидан қўнғироқ қилган Аминбой ака, тумандаги ишга яроқли йигитларнинг деярли ҳаммаси хорижга иш излаб чиқиб кетганидан куюниб гапирар экан.

- Ўзбекистоннинг ҳаëти ҳақида гапирсам, бу ерда ишчи кучи қолмади. Ҳаммаси Россияга кетди.

Озодлик: Умуман қолмадими?

- Йўқ, одам қолгани йўқ. Охирги партия 14 майда кетади. Шу билан тамом. Ҳозир бир қорри-қурри ўлиб қолса, бизларга ўхшаган қария ўлиб қолса, мактаб болага кўтартиради. Ҳукуматнинг сиëсати бундай бўлиши мумкин эмас ахир. Ҳар бир одам ўз юртида ишлаши керак тўғрими? Ҳукумат шунга имконият яратиб бериши керакми ахир.

НТВни кўраман. Россиядан ҳар кун Медведевни кўраман мен. Медведев коррупция билан курашиб турибди. Бензин масаласида Путин “Сегодня”да ҳозир ҳам гапирди. Халққа ғамхўрлик қилаяптида. Бизларнинг ҳукумат нима учун ғамхўрлик қилмайди. Нима бўлган буларга? Мен ҳайронман. Нима учун Тошкентда ўтириб яшириниб ўтиравериш керак? Оқшом Медведев чиқдида, бир мактабнинг олдидан ўтиб бораëтган эди, дарров мактабнинг нариги томонига ўтди. Нариëғи мусорхона. Чиновники, ви виновати деди. Сизлар айбдорсизлар деди. Нима гап бу, деди.

Озодлик: Ўзбекитон Президенти Ислом Каримов ҳар бир йиғилишда чиқиб, “халқнинг ижтимоий аҳволи кундан кун яхшиланиб бораяпти”, деяптику?

- Мен бунга ишонмйаман. Менинг болаларим Россияда мардикор бўлиб таëқ еб юрса, хўрлик кўриб юрса, мен нимага ишонишим керак унинг нутқига? Менда ишонч йўқ. Бизларнинг халқда бу ерда ишонмайдилар унга. Кўрмайдиларам ўзбек каналини. Қачон қарасангиз соз беради. Нимага керак бунча соз? Соз деб Хоразмда айтади. Концерт беради. Сенат фаолиятини кўрсатса икки-уч соат, Олий Мажлис, Дилором Тошмуҳаммедова деган бор, уни кўрсатса бўлади. Жириновскийлар урушиб кетадику ГосДумада. Кўрасизми шуни ахир?

Озодлик: Бизнинг сенаторлар, депутатлар қандай ўтиради?

- Товуқ жўжа босиб ëтадику. Шундай ўтиради. Ухлаб ўтиради. Ҳеч қандай отдача йўқ улардан, фойда йўқ. Мен шундай деб ўйлайман. Болалар бориб Россияда мардикор бўлиб, хўрланиб, подвалларда ухлаб гадойчилик қилиб юргандан кейин уларга ишонч йўқ ахир. Ишласа ишлаш керакда. Самара бериб ишлаш керак, дейди Ҳазораспдан қўнғироқ қилган Аминбой ака.


“Поранинг каттасини ГАИ олсинда”

дейди Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманидан қўнғироқ қилган Убайдулла.

- Мен сизларнинг эшиттиришларингизни тинглаб бораман. Катта раҳмат дейман. Ëрдам бермасаларингиз ҳам менда ҳамма нарса етарлию. Шундай бўлса ҳам кечаги эшиттиришларингизни мен ГАИлар тўғрисида, штраф шофëрларга, олиб бораëтганларингизни эшитдим. ГАИларни тўғри, бизнинг Шўрчи районида битта светофор бор. Умуман ишламайди, лекин пулингни олади. Порахўрлик кучайиб кетган бизнинг Шўрчи районда ҳам.

Озодлик: ГАИлар қоида бузганда тўхтатадими ëки қоида бузмаса ҳам тўхтатаверадими?

- Документларни текшириб кўради. Бирор жойида бир хато бўсла, мисол 2000 демайдию катта пулни сўрайдида. Барибир унча-мунчага кўнмайди.

Озодлик: Кейин бозорда қўй, мол оладиганга ўхшаб савдолашасизларми?

- (кулиб) Бўлади шундай ҳам. Яқинда бизларнинг болаларимиз рейдга тушиб қолди. 450 минг деди. У ëқ бу ëғи 200 минг билан чиқариб олдик. Нима қиламиз энди, дейди шўрчилик суҳбатдош Убайдулло.


“Солиқчилар ўзидан кетяпти”

дейди Урганч шаҳридан қўнғироқ қилган тингловчи. Унинг сўзларига кўра, солиқ департаменти ходимлари ноқонуний фаолият юритган тадбиркорларни муштлаш ва калтаклаш йўли билан тарбияламоқчи бўляпти:

- Департамент дегани бизда ҳаддидан ошаяпти. Биттасини мойжувоз билан тутган уйида ишлатаëтган пайтида. Яна нима қилдинг деб уриб, бошини ëриб дабдаласини чиқариб ташлабдида департаментда.

Озодлик: Солиқ департаментими?

- Ҳа.

Озодлик: Мойжувознинг эгасининг исм-фамилиясини айтишнинг иложи борми? Қаерда, қайси маҳаллада туриши.

- Мойжувознинг эгаси Жуманиëзов Ҳабибулло.

Озодлик: Неча ëшда?

- 25 ëшида. Урганнинг исми Турсунбоев Тўлқин.

Озодлик: Қаерда ишлайди у?

- Солиқ департаментида.

Озодлик: Воқеа қандай бўлди? Келди, урди, нима учун урди, шуни айтиб беринг.

- Келиб ишлаб турган пайтида уйидан ҳамма нарсасини олиб кетган. Айтиб бер деса, олган одамининг нимасини ҳам айтган. Кейин унга ëздириб олган. “Мен адвокатдан воз кечаман” деб унга ëздириб олган. Шундан кейин “Сен нима ишларни қилдинг яна?” деб урган уни. Сочидан ушлаб аввал деворга уч марта урган. Кейин столга ҳам уриб пешонаси ëрилган. Шундай қилиб бир алфозда чиқиб, қариндошлари тиббий ëрдамга олиб борса, у ерда ҳам олмаяптида. Бош врач “унақа, бунақа” деб олмай кеча роса сарсон қилишди. Булар ҳозир ҳаддидан ошиб хоҳлаганини қилаяпти.

Доллар бозори борда Урганчда. Доллар бозорга чиқадию, мабодо доллар савдо қилаëтган бўлса, келиб шу ерда уриб, тепкилаб, қўл-оëғини кишанлаб ҳамма ëғини қон қилиб олиб кетишади. Худди ваҳший бир ҳайвонни тутганга ўхшатибда. Бунчалик ҳуқуқ берилмагандир, қонунда бунчаликмасдир. Уларга хоҳлаганча ҳуқуқ берилганмикан ë? Нима бўлаяпти бу? Бу ëғи хурсандчилик бўлаяпти. Мана 20 йил бўлди мустақил бўлдик. 20 йил бўлди деб энди ҳаддидан ошиб халқни эзиб йўқотамиз деган гап бўлаяптими, дейди урганчлик суҳбатдош.


“Қизимнинг жарроҳлик операциясига ёрдам беринглар”

дейди Самарқанд вилоятининг Иштихон туманидан қўнғироқ қилиб, мажруҳ 18 ёшли қизининг жарроҳлик операциясига ёрдам сўраган Ойнагул Абдумуродова.

- Мен Абдумуродова Ойнагул. Самарқанд вилояти, Иштихон тумани, Чайжаул қишлоғида яшайман. Ëлғиз онаман. Икки нафар фарзандим бор. Иқтисодий томондан қийналиб яшайман. Қизим Дилшода 18 ëшда. Оғир касалда. Елкасини операция қилишимиз керак. Тошкентда германиялик врачлар ëрдамида операция қилишимиз керак экан. Бизни Тошкентдан қайтараяпти. Шунга 5000 доллар керак экан.

Озодлик: Нима бўлган қизингизга?

- Қизим уч марта операция бўлган.

Озодлик: Нима касал?

- Уч ëшдан инфекция бор экан. Тирсакдан баланди билан елкадан икки марта бўлди. Оëғидан бир марта бўлди. Энди суякни алмаштириш керак экан. Бу германиялик мутахассисларнинг қўлидан келар экан. 2010 йил сентябр ойида бизларни қайтараяпти операциядан қўлимиздан келмайди деб. Шунга Германияга бориб операция қилдириб келиш учун 5000 доллар керак экан. Улар тахминан шунча пул керак деб айтди. Шунга сизлардан илтимос қилиб сўраяпман. Мен ҳисоб рақамимни очдимда. Айтайми?

Озодлик: Айтинг.

- Ўзбекистон республикаси халқ банки Самарқанд вилояти Иштихон тумани бўлинмаси, ҳисоб рақамим: 48496, Бекназарова Дилшода. Қизимнинг номига очганманда. Ҳаëтда уч нафар фарзандли бўлганман, лекин иккитасига эгалик қилиб турибман. Илтимос ëрдам берингизлар. Қизим 18 ëшга тўлиб қўйди, дейди Самарқанд вилоятининг Иштихон туманидан қўнғироқ қилиб, мажруҳ 18 ёшли қизининг жарроҳлик операциясига ёрдам сўраган Ойнагул Абдумуродова.

************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG