Линклар

Қаддафий ўт очишни тўхтатиш борасида музокараларга очиқ эканини айтди


Ливия раҳбари Муаммар Қаддафий ўт очишни тўхтатиш борасида НАТО давлатлари билан музокараларга очиқ эканини билдирди.

Бугун мамлакати телевидениеси орқали чиқиш қилган Қаддафий ўз кучлари ўт очишни тўхтатишга тайёр экани, лекин бу низога алоқадор барча томонлар билан келишилган холда амалга ошиши мумкинлигини қайд этди.

Шунингдек, Қаддафий ҳокимиятдан кетиш ёки мамлакатни тарк этиш нияти йўқлиги, агар НАТО ҳужумлари тўхтаса ливияликлар ўз муаммоларини ўзлари ҳал қилишларини айтди.

Ливияда Қаддафий кучлари ва НАТО тарафидан дастакланаётган исёнчи кучлар ўртасида жанглар феврал ойидан буён давом этмоқда.

Айни пайтда НАТО ҳарбий учқичлари БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюцияси доирасида Ливия тинч аҳолисини ҳимоялаш учун Қадафий кучлари ҳарбий истехкомларини нишонга олмоқда.
XS
SM
MD
LG