Линклар

Суриядаги инсон ҳуқуқлари гуруҳларига кўра, мамлакат президенти Башар ал-Ассад режимига қарши жума кунги намойишлар пайти 60дан зиёд одам ҳукумат хавфсизлик кучлари тарафидан ўлдирилган.

Савасиёҳ инсон ҳуқуқлари ташкилоти Дераа, Рустун, Латакиа, Хомс, Қадам ҳамда пойтахт Дамашқ яқинидаги намойишлар пайти ўлдирилган 62 одамнинг рўйхати борлигини айтмоқда.

Суриядаги бошқа инсон ҳуқуқлари ташкилоти ҳам бу рақамни тасдиқлади.

Сурия расмийлари эса қуролли террорчи гуруҳ ҳарбий назорат нуқтасига ҳужум қилиши натижасида хавфсизлик ҳизматининг 9 аскари ўлдирилганини билдирган.

Суриядаги Савасиёҳ инсон ҳуқуқлари гуруҳига кўра, сўнгги олти хафта давомидаги намойишларда 500дан ортиқ одам ҳукуматнинг хавфсизлик кучлари тарафидан ўлдирилган.

Сурияда демократия тарафдори бўлган намойишчиларнинг шавқатсиз қирғин қилиниши халқаро жамоатчиликнинг кескин танқидларига учради.

Европа Иттифоқи расмийлари Брюсселда йиғилиб Сурия ҳукуматига қарши жазо чоралари жорий этиш масаласини мухокама этишга киришди.
XS
SM
MD
LG