Линклар

АҚШ президенти Барак Обама сўнгги кунларда кучли довулдан жабр кўрган мамлакат жанубидаги Алабама штатига сафар қилди.

Табиий офат қурбонлари сони камида 330 кишига етди. Табиий офатдан Алабама штати энг катта зарар кўрди.

Бу ерда 240 киши ҳалок бўлди, юзлаб одам жароҳатланди. Жума куни президент Обама Алабама штатининг Тускалуза шаҳрида табиий офатдан жабр кўрганлар билан учрашди ва ёрдамларни ваъда қилди.

Бу сўнгги 80 йил ичида энг кўп ўлимга сабаб бўлган довулдир. Довулдан 6 та штат зарар кўрди.
XS
SM
MD
LG