Линклар

logo-print

Римда Иоанн Павел иккинчини илоҳийлаштириш маросими бўлди


Папа Иоанн Павел иккинчи.

Папа Иоанн Павел иккинчи.

Бугун Ватиканда папа Иоанн Павел иккинчини муқаддас авлиёлар сафига қўшиш маросими бўлди.

Ватиканнинг муқаддас Пётр майдонида бўлган маросимни Рим папаси Бенедикт 16 олиб борди ва бу маросимни кузатиш учун бир миллиондан ортиқ одам йиғилди.

Иштирокчилар сафида 90 та хорижий делегация, шу жумладан, 16 давлат раҳбари бўлди. Италияга сафари тақиқланган Зимбабве президенти Роберт Мугабега ҳам шу маросимда иштирок этиши учун мамлакатга киришига рухсат берилди.

Иоанн Павел иккинчи 2005 йилнинг 2 апрелида вафот этган. У калотик черковнинг сўнгги 400 йиллик тарихидаги илк миллати италиян бўлмаган етакчиси бўлган эди.

Уни илоҳийлаштиришга тайёргарлик у оламдан ўтиши биланоқ бошланган. Одатан, юз йилга қадар чўзиладиган жараён бу гал олти йил ичида якунланди ва бунда папа Бенедикт 16 нинг ҳиссаси катта экани айтилмоқда.

Католицизмда руҳонийларнинг авлиё, деб тан олиниши уларни илоҳийлаштирилиш ва католик черкови илоҳалари сафига қўшиш йўлидаги биринчи босқичдир.
XS
SM
MD
LG