Линклар

logo-print
Россия парламенти вакили Константин Косачев НАТО ҳарбийларининг шанба оқшом Ливияда ўтказган ҳарбий амалиётларини танқид қилди.

Россия сиёсатчиси бу ҳужум чоғида Муаммар Қаддафий ва унинг ўғли оиласи нишонга олингани ҳақида сўзлади.

“Ливиядаги амалиётлардан мақсад Қаддафийни жисмонан йўқ қилиш эканини кўрсатувчи фактлар тобора кўпроқ қайд этилмоқда” деди, жумладан, Косачёв.

Бундан бироз олдин Ливия ҳукумати матбуот котиби Мусса Иброҳим НАТО ҳужумига жавобан: “Бу давлат раҳбарига унинг давлатида суиқасд қилишга қаратилган тўғридан-тўғри амалиётдир”, деди.

НАТО қўмондонлиги бу Триполида олиб борилаётган ҳарбий амалиётнинг бир қисми экани ва унда “алоҳида шахслар нишонга олинмаган”ини айтди.

Шунингдек, Буюк Британия ҳукумати ҳам Қаддафийнинг ўғли ва набиралари ўлдирилгани ҳақидаги маълумотлар эса "текширилмаган", дея Ливиядаги амалиётлар БМТ ваколати доирасида амалга оширилаётганини таъкидлади.

Ливияда ҳарбий амалиётни амалга ошириш масаласи БМТ Хавфсизлик кенгашида овозга қўйилган кезда Россия бетараф қолган эди.
XS
SM
MD
LG