Линклар

Афғонистон шарқида 12 ёшли худкуш ҳужуми натижасида 4 киши ўлди, ўнлаб одам жароҳатланди.

Ҳодиса мамлакат шарқидаги Пактико вилоятида содир бўлди ва расмийлар ёш худкуш хуружи юзасидан тергов бошланганини айтмоқда.

Сўнгги ҳафталар ичида Афғонистонда худкушлар ҳужуми яна кўпайиб қолгани кузатилмоқда.

Айни кезда афғон ҳарбийлари мамлакат хавфсизлигини сақлаш бўйича ваколатни тўла ўз зиммасига олишга ҳозирлик кўрмоқда. Мамлакат назоратини хориж ҳарбийларидан олиш жараёни шу йил июл ойида бошланиши айтилган.

Толиблар эса уларнинг баҳорги юриши бугун бошланишини айтиб, мамлакат аҳолисини жамоат гавжум ва ҳарбийлар мавжуд жойлардан қочишга чақирган.
XS
SM
MD
LG