Линклар

logo-print

Мусулмонлар биродарлиги Миср президентлигига номзод кўрсатмайди


Мусулмонлар биродарлиги гуруҳи етакчилари матбуот анжуманида.

Мусулмонлар биродарлиги гуруҳи етакчилари матбуот анжуманида.

Мисрда Мусулмонлар биродарлиги гуруҳи президентлик сайловига ўз номзодини кўрсатмаслиги, аммо, парламентдаги ўринларнинг ярмидан кўпини қозонишга ҳаракат қилиш ниятини билдирди.

Яқинда Озодлик ва Адолат номили партияни тузган гуруҳ етакчиси Маҳмуд Масрий номидан бугун эълон қилинган хабарномада ушбу партия мусулмонлар, насронийлар ва аёл номзодлар учун очиқлиги, боиси, унинг диний ва теократик партия эмаслиги айтилган.

Мусулмонлар биродарлиги гуруҳи ҳозирги вақтда Мисрдаги энг яхши уюшган сиёсий партия сифатида қаралмоқда.

Унинг сиёсий фаолияти Мисрда Исломий партия ҳокимиятга келиши мумкин, деган фикрларни кучайтирмоқда.

Мисрда парламент сайловлари шу йил сентябр ойига белгиланган.
XS
SM
MD
LG