Линклар

logo-print
АҚШ президенти Барак Обама Баҳрайн ҳукуматини “барча баҳрайнликларнинг истакларини инобатга олиш” ҳамда зарур ислоҳотларни ўтказишга чақирди.

Қирол Ҳамада бин Иса ал-Ҳалифа билан телефон мулоқоти чоғида Барак Обама Форс кўрфази “ҳавфсизлиги Баҳрайн халқининг ҳақ-ҳуқуқларига риоя этилишига боғлиқ” эканини айтди.

Вашингтон ўз ҳудудидаги намойишларни зўравонлик билан бостирган Баҳрайн ҳукуматининг яқин иттифоқчисидир.

Яқинда Баҳрайн суди 2 полициячини ўлдирганликда айблаб, 4 намойишчини ўлим жазоси, яна 3 нафарини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилган эди.

Бу суд жараёни халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари томонидан кескин танқид қилинган.
XS
SM
MD
LG