Линклар

Яман президенти Али Абдуллоҳ Солиҳнинг секин-аста ҳокимиятдан кетишига қаратилган келишувни имзолаш маросими номаълум муддатга қолдирилди.

Али Абдуллоҳ Солиҳ Форс кўрфази давлатлари томонидан шу мақсадда эришилган келишувни имзолашдан бош тортди.

Келишувга мувофиқ президент Солиҳ мухолифат ичидан Бош вазирни тайинлаши ҳамда вазир ўтиш даври ҳукуматига етакчилик қилиб, янги президентлик сайловини ўтказиш учун муҳит яратиши лозим эди.

Абдуллоҳ Солиҳ кейинги 30 йилдан буён Яманни бошқариб келмоқда.

Бу давлатда ҳам президент истеъфосини сўраб намойишлар бошланган ва муҳолифат Али Абдуллоҳ Солиҳ кетмагунича намойишларни тўхтатмаслигини билдирган.
XS
SM
MD
LG