Линклар

logo-print

Айрим давлатларда 1 май - Халқаро меҳнат куни нишонланмоқда


Россияда 1 май куни ўтган намойишлардан биридан олинган сурат.

Россияда 1 май куни ўтган намойишлардан биридан олинган сурат.

Дунёнинг айрим давлатларида 1 май — Халқаро меҳнат куни муносабати билан байрам тадбирлари ва намойишлар бўлиб ўтмоқда.

Аксар давлатларда бу тадбирлар касаба уюшмалари ва сўл партиялар вакиллари томонидан уюштирилди.

Жумладан, Токиода ўтган намойишнинг асосий шиори "Фукусима-Дайичи" АЭС да бўлган фалокатдан сабоқ чиқариб, атом станцияларини қуришни тўхтатишга қаратилди.

Туркияда эса бу байрам расман икки йилдан буён нишонланмоқда ва унда бу йил қарийб 200 минг одам иштирок этгани хабар қилинди.

Германия, Испания ва Европанинг бошқа давлатларида бугунги сана муносабати билан ўтаётган тадбирларда ижтимоий дастурларнинг қисқартирилиши устидан норозилик билдирилмоқда.

Хусусан, Берлин ва Ҳамбург шаҳарларида радикал сўлчилар сафида бўлган ўнлаб одам ҳибсга олингани кузатилди.
XS
SM
MD
LG