Линклар

logo-print

Россия: НАТО қўмондонлиги БМТ ваколатидан чиқмоқда


Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

Россия ҳукумати Ливия амалиётларида НАТО қўшинлари БМТ берган ваколатлар доирасидан чиқмоқда, деб ҳисоблашини билдирди.

Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган баёнот мазмунига кўра, НАТО раҳбариятининг айнан Қаддафийни нишонга олмаётгани ҳақидаги баёнотлари тобора шубҳа уйғотмоқда.

Ливияда оддий аҳоли вакиллари, жумладан, Қаддафийнинг ўғли ва уч набирасининг ўлдирилиши хавотирга сабаб экани урғуланади, Россия ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

Шунингдек, Россия парламентининг нуфузли аъзоси Константин Косачев НАТО ҳарбийларининг шанба оқшом Ливияда ўтказган ҳарбий амалиётларида Муаммар Қаддафий ва унинг ўғли оиласи нишонга олингани ҳақида сўзлади.

Ливияда ҳарбий амалиётни амалга ошириш масаласи БМТ Хавфсизлик кенгашида овозга қўйилган кезда Россия бетараф қолган эди. Сўнгги воқеалардан кейин рус сиёсатчилари орасида бу амалиётни тўхтатиш зарурати кўп тилга олинмоқда.
XS
SM
MD
LG