Линклар

Ливияда БМТ ва ғарб давлатлари миссияларига ҳужум қилинди


Муаммар Қаддафийнинг тарафдорлари Триполи кўчаларида.

Муаммар Қаддафийнинг тарафдорлари Триполи кўчаларида.

Ливияда НАТО ҳужуми чоғида Муаммар Қаддафийнинг ўғли ва набиралари ўлдирилганидан норози аҳоли БМТ ва Ғарб давлатлари элчихоналари биноларига ҳужум қилди.

БМТ расмийларининг BBC ахборот воситасига айтишича, ташкилот Ливиядаги ходимларини олиб чиқишга қарор қилган.

Буюк Британия ҳам бу давлатдаги ваколатхонасига ҳужум қилинганидан сўнг Британиядаги Ливия элчисини мамлакатдан чиқариб юборди.

Шунингдек, Италия ҳукумати ҳам унинг Ливиядаги элчихонасига нисбатан содир этилган “вандализм” ҳаракатларини қоралади.

АҚШ нинг Триполидаги ваколатхонаси ёнида эса норозилик намойишлари бўлгани хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG