Линклар

logo-print

Аҳмадийнажод кўриниш берди


 Iranian President Mahmoud Ahmadinejad in the entrance of Iran's presidential palace in Tehran on Wednesday, May 13, 2009

Iranian President Mahmoud Ahmadinejad in the entrance of Iran's presidential palace in Tehran on Wednesday, May 13, 2009

Эрон телевидениеси бир ҳафтадан бери жамоатчиликка кўринмаган президент Маҳмуд Аҳмадийнажод вазирлар маҳкамаси мажлисида қатнашганини хабар қилди.

Аҳмадийнажоднинг ҳукумат мажлисларини қолдиргани унинг Эрон Олий руҳонийси Оятуллоҳ Али Хоманаий билан муносабатларини таранглаштиргани айтилмоқда.

Эрон раҳбарияти ичидаги мунозараларга Аҳмадийнажоднинг ўтган ойда мамлакат махфий хизмати бошлиғи ва мамлакатдаги энг қудратли шахслардан бири Ҳайдар Муслиҳийни лавозимдан четлаштириши сабаб бўлди. Хоманаий Муслиҳийни тезда ўз жойига қайтарди. Бунга норозилик ўлароқ Аҳмадийнажод ўтган ҳафта ҳукуматнинг иккита мажлисида қатнашмади.

Ўтган ҳафта Хоманаий Аҳмадийнажодга дакки бериб, керак бўлганда, тап тортмасдан ҳукуматнинг ишларига аралашишга ҳақли эканини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG