Линклар

Якшанба куни жаҳон бўйлаб юз минглаб кишилар биринчи май кунини нишонлаб, намойишларга чиқди.

Россияда Кремл-параст партиялар ва касаба уюшмалари ташкил этган намойишларда юз минглаб одам иштирок этди.

Украинада маҳаллий коммунистлар Киев кўчаларига беш мингга яқин тарафдорларини олиб чиқди.

Франциядаги бешта энг йирик касаба уюшмаси мамлакат бўйлаб икки юзга яқин юриш ўтказди. Жумладан, Парижда ўтказилган намойишда нарх-наволар ошаётганига чора кўришга чақирилиб, ирқчилик қоралади. Касаба уюшмаларидан бири намойишларда 120 мингдан ошиқ одам қатнашганини маълум қилди.

Автсрия Канцлери Вернер Файманн Венеда Биринчи май намойишларида қатнашган юз мингга яқин одам олдида сўзга чиқиб, банк секторини қоралади.

Германияда ўтказилган намойишларда 420 мингдан ошиқ одам иштирок этгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG