Линклар

logo-print

Олмаота яқинида зилзила рўй берди


Якшанба куни Қозоғистон шарқида зилзила рўй берди.

Рихтер ўлчови бўйича 5,4 баллни ташкил қилган ер силкиниши эпимаркази Олмаота шаҳридан 70 километр шимоли-шарқда бўлгани айтилмоқда. Зилзилада талафотлар бўлгани хабар қилинмади.

Рейтерс агентлигининг Олмаотадаги мухбирлари шаҳардаги бинолар бир неча сония давомида силкиниб турганини хабар қилишди.

Юз йил аввал рўй берган зилзилада Олмаота шаҳрининг катта қисми вайрон бўлган эди.
XS
SM
MD
LG