Линклар

Покистонда НАТО карвонига ҳужум қилинди


Покистонда қуролланган шахслар тўрт нафар полиция зобитини ўлдириб, НАТОга қарашли олтита машинага ўт қўйгани хабар қилинмоқда.

Полицияга кўра, ҳужум Исломободдан 60 километр узоқликдаги Атток тумани яқинида содир бўлган.

Маҳаллий полиция бошлиғи Сожид Маҳмуд жанггарилар аввал танкерларга ўт очгани, кейинроқ эса воқеа жойига яқин бўлган полиция постига ҳужум қилиб, зобитларни ўлдирганини маълум қилди. Унинг айтишича, ҳужумда яна олти полициячи жароҳатланган.

НАТО юк машиналари ва танкерлари Покистонда тез-тез ҳужумга учраб туради. Бу ҳужумлар учун Афғонистондаги 130 мингга яқин халқаро коалиция қўшинларига юкларнинг етказилишига ҳалақит беришган уринаётган Покистондаги Толибон ҳаракати ва бошқа жанггари гуруҳлар масъул, деб кўрилади.
XS
SM
MD
LG