Линклар

logo-print
Яман Президенти Али Абдуллоҳ Солиҳни ҳокимиятдан четлатиш тўғрисидаги келишув бекор бўлиши мумкин.

Бугун Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши бош котиби Абдуллатиф бин Рашид ал-Зайанийнинг келишувни сақлаб қолиш мақсадида пойтахт Санаага келиши кутилмоқда.

Яманни 33 йилдан бери бошқариб келаётган Солиҳ бир ой ичида президентликдан кетишини кўзда тутувчи келишувни шанба куни имзолаши керак эди.

Лекин Солиҳ бу келишувни президент сифатида имзолашдан бош тортиб, Форс кўрфази ҳамкорлик кенгашига аъзо Қатар илгари сурган таклифга эътироз билдирди.

Солиҳ кетса, у Араб давлатларида кўтарилган норозиликлар тўлқинида кетган учинчи президент бўлади.
XS
SM
MD
LG