Линклар

logo-print

Сурия масаласи Венада кўрилади


Бугун Халқаро атом энергияси агентлигининг Венадаги қароргоҳида Сурия масаласи кўриб чиқилади.

Баъзи хабарларга кўра, ХАЭА раҳбари Юкия Амано тақдим этиши кутилаётган БМТ ҳисоботида 2007 йилда Исроил бомбалаган Сурия чўлларидаги иншоот яширин ядровий реактор бўлгани таъкидланган.

Дипломатларнинг айтишларича, 35 аъзодан иборат ХАЭА кенгаши мазкур ҳисобот ортидан Суриянинг агентлик билан ҳамкорлик қилишдан бош тортаётганини қораловчи баёнотни қабул қилиши мумкин.

Сурия шундоқ ҳам мамлакатда давом этаётган намойишларни қонлик бостиргани боис халқаро босимга учраб келмқода.
XS
SM
MD
LG