Линклар

logo-print
Ливия ҳукумати Триполидаги Британия ва Италия элчихоналарига якшанба куни ҳужум қилинганидан афсус билдирди.

Ташқи ишлар вазири ўринбосари Холид Қаим полиция кучлари Муаммар Қаддафийнинг ўғли ва набиралари ҳалок бўлган НАТО ҳужумларидан ғазабланган оломонга кучи етмади, дея баён қилди.

Ҳужумга учраган элчихоналар биноларида ҳеч ким бўлмган ва талафотлар ҳақида хабарлар бўлмади.

Британия ўзининг Триполидаги элчихонасига қилинган ҳужумдан сўнг Лондондаги Ливия элчисини чиқариб юборди.

БМТ якшанба куни Триполидаги идорасига оломон бостириб кириб, бир нечта машинани олиб кетганидан сўнг ўз ходимларини мамлакатда олиб чиққанини эълон қилди.

Айни пайтда Россия Ташқи ишлар вазирлиги НАТОни Ливияда “палапартиш куч ишлатаётганлик”да айбалаб, НАТО кучлари Қаддафий ва унинг оиласини нишонга олмаётганига оид таъкидларни шубҳа остига олди.

Россия дарҳол “ўт очишни тўхтатиш ва бўҳронни ҳеч қандай шартсиз сиёсий йўллар билан ҳал этиш жараёнини” бошлашга чақирди.
XS
SM
MD
LG