Линклар

АҚШ президенти Барак Обама телевидениеда чиқиш қилиб, Усама бин Ладин Исломобод яқинидаги Абботобод қишлоғидаги уйлардан бирида унинг "буйруғига кўра, АҚШ махсус кучлари ўтказган операция натижасида йўқ қилингани"ни эълон қилди.

- Бин Ладиннинг ўлдирилиши мамлакатимизнинг Ал-Қоидани йўқ қилишга қаратилган уринишларида шу пайтгача эришган энг катта ютуғи бўлди. Бироқ унинг ўлими бу уринишларимиз якунланганини англатмайди. Ал-Қоида бизга қарши ҳужумларни уюштириш ҳаракатларини давом эттиришига шубҳа йўқ. Биз мамлакат ичкариси ва ташқарисида ҳаракатларимизни давом эттиришимиз шарт ва давом эттирамиз, - деди Обама.

АҚШ етакчиси махсус амалиётда Покистон махфий хизматлари ҳамкорлик қилганини қайд этди.

Маълум бўлишича, 1 май куни ўтказилган операция пайтида отишма рўй берган.

Обама амалиёт пайтида АҚШ кучлари ёхуд тинч аҳоли орасида талафотлар бўлмаганини қўшимча қилди.

АҚШ кучлари Усама бин Ладин жасадини олиб кетган ва ундан олинган ДНК намуналари унинг биринчи рақамли террорчига тегишли эканини тасдиқлаган.

Айтилишича, президент Обама март ва апрел ойларида Ал-Қоида етакчисини йўқ қилиш операциясини режалаштириш бўйича хавфсизлик кенгашининг бир нечта мажлисида шахсан иштирок этган. Ўтган жума куни Обама операцияни ўтказиш учун "яшил чироқ" берган.
XS
SM
MD
LG