Линклар

logo-print

Усама билан бирга унинг ўғли ҳам ўлдирилган


Абботободдаги Усама бин Ладин яширинган ҳовли.

Абботободдаги Усама бин Ладин яширинган ҳовли.

Усама бин Ладин билан бирга унинг бир ўғли ҳам ўлдирилгани, Усама жасади
нинг эса денгизга кўмилгани айтилмоқда.

Ал-Қоида етакчиси ўлимига оид янги тафсилотларга кўра, 1 май кунги амалиёт чоғида бин Ладин АҚШ ҳарбийларига қуролли қаршилик кўрсатган ва натижада, у ва ўғли отиб ўлдирилган.

Усама бин Ладин денгизга кўмилгани айтилмоқда. Аммо бу хабар ҳозирча расман тасдиқлангани йўқ.

АҚШ ҳукумати Ал-Қоида таҳдид солган давлатлардаги элчихоналарини бин Ладин ўлими ортидан кутилаётган эҳтимолий террор таҳдидидан огоҳлантирди ва хавфсизликни сақлаш чораларини кучайтиришга чақирди.
XS
SM
MD
LG