Линклар

Дунё етакчилари Усама бин Ладин ўлдирилганини олқишламоқда, аммо, террор таҳдиди сақланиб қолаётганидан огоҳлантирмоқда.

НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен бин Ладиннинг ўлими НАТО иттифоқчилари ва террорга қарши курашга қўшилган бошқа давлатлар учун “улкан ютуқ” эканини таъкидлади.

Шунингдек, Расмуссен “келгусида яна экстремист кучлар учун хавфсиз маконга айланмаслигини таъминлаш йўлида” НАТО Афғонистондаги миссиясини давом эттиришини айтди.

Усама бин Ладин якшанба оқшом АҚШ ҳарбийлари томонидан Покистондаги яширин манзилида ўлдирилди.
XS
SM
MD
LG