Линклар

logo-print

Толиблар, ҲАМАС Усама бин Ладин ўлимини қоралади


ҲАМАС етакчиси Исмоил Ҳония Усама бин Ладинни ҳақиқий шаҳид, деб атади.

ҲАМАС етакчиси Исмоил Ҳония Усама бин Ладинни ҳақиқий шаҳид, деб атади.

Толибларнинг Покистондаги тармоғи саналган Таҳрики Толибон гуруҳи Усама бин Ладин ўлими учун АҚШ ва Покистондан қасос олишини билдирди.

Гуруҳ матбуот вакили Эҳсонуллоҳ Эҳсон Покистон толиблари Покистон ҳукумати етакчилари, Покистон армияси ва АҚШ га қарши ҳужум қилишга қарор қилганини эълон қилди.

Бундан ташқари, Фаластиндаги ҲАМАС — Исломий қаршилик ҳаракати ҳам бин Ладиннинг ўлдирилганини қоралади ва уни “ҳақиқий шаҳид кетган жангчи араб”, деб атади.

АҚШ нинг Вашингтон ва Ню-Йорк шаҳарларида эса қарийб 3 минг одамни ҳаётдан олиб кетган 11 сентябр ҳужумини уюштирганликда айбланган Усама бин Ладин ўлими минглаб америкалик томонидан байрам қилинди.
XS
SM
MD
LG