Линклар

Сурия хафвсизлик хизмати мамлакат бўйлаб демократик ислоҳотларни талаб қилаётган юзлаб намойишчини ҳибсга олди.

Бу ҳақда маҳаллий ҳуқуқ фаолларига таяниб Рейтер агентлиги берган хабарга кўра, ҳозирда хавфсизлик кучлари Дараа шаҳрини танклар билан ўраб олган.

Шунингдек, Қамишли, Раққа ва Дамашқ шаҳри теграсида ҳам намойиш ташкилотчилар ҳибс қилингани айтилмоқда.

Сурияликлар президент Башар ал-Ассаднинг кетишини талаб қилмоқда.

Бу талаб билан ўтган намойишлар чоғида ҳукумат қўшинлари томонидан ўлдирилган намойишчилар сони, сўнгги маълумотларга кўра, 560 кишига етган.

Бугун ҳам Хомс шаҳрида намойишлар давом этди.

Бу ҳафта Сурия муҳолифати мамлакатнинг турли шаҳарларида “қамални ёриб ўтиш ҳафталиги”ни эълон қилган ва намойишларни давом эттиришини билдирган.
XS
SM
MD
LG