Линклар

logo-print

"Қурултой"нинг навбатдаги сони Усaма бин Лaдиннинг сиëсий саҳнада қачон ва нега пайдо бўлганига бағишланди.


Усaма бин Лaдин ўлгани ҳақида хабар чиқар экан "АҚШ тарафидан биринчи рақамли террорчи мақоми берилган шахс сиëсий саҳнада қачон ва нега пайдо бўлди?" деган саволга жавоб изладик.

Энг кўп тарқалган иддаоларга кўра¸ Усaма бин Лaдин Афғонистонни Советлар ишғол қилганида¸ Пентагон тарафидан қўллаб-қувватланган шахс бўлган.

Совет ишғоли тугагач¸ бу жангари ўзига ўрнатилган қуюшқондан чиқиб дунëга таҳдид остига олган террорчи лойиҳаларга доя бўлгани айтилади.

"Қурултой" эшиттиришида қатнашган Эрк лидери Муҳаммад Солиҳ фикрича¸ Усaма яхши ниятларни қабиҳ амаллар воситасида ижобат қилмоқчи бўлган зиддиятли шахс.

Эшиттиришнинг яна бир иштирокчиси педагог олим Абдулла Абдураззоқовга кўра¸ Усама жаҳолатга қарши террор билан курашган жангари.

"Қурултой" иштирокчиси¸ араб дунëсидаги зиддиятарни яхши билган Шоҳида Ëқуб назарида¸ Усаманинг нияти ҳам¸ кураш услуби ҳам бирдай ëмон бўлган.

"Қурултой"да қатнашган собиқ дипломат Тошпўлат Йўлдошев ислом дунëсида бошқа ғоялар ва ўзга турмуш тарзига тоқатсизлик бўлар экан янги янги Усамалар чиқиш хавфи доимо мавжуд деган фикрни изҳор қилди.

Ислом олами ҳақидаги тадқиқотлар муаллифи Филипп Роуз¸ Усаманинг ўлими Ал-Қоида тугаганлигини англатмайди¸ деган фикрни илгари сурди.

"Қурултой" эшиттиришини қуйида тинглашингиз мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG