Линклар

logo-print
1995 йилнинг 29 апрелида АҚШ нинг Жанубий Калифорния штатидаги Информатика институти UZ миллий доменини очиш тўғрисидаги сўровни қабул қилган ва шу билан Ўзбекистоннинг интернетдаги миллий домени ташкил топган эди.

Gazeta.uz нашрининг хабарига кўра, Ўзбекистон миллий доменининг 16-туғилган кунига қадар жами 11 минг 900 домен рўйхатга олинган.

Булардан 7 минги юридик ташкилотлар, 4 минг 800 эса жисмоний шахсларга тегишли.

Сўнгги маълумотларга кўра, ҳозир Ўзбекистонда жами 7 ярим миллион интернет фойдаланувчиси бор. Уларга 900 дан ортиқ компания хизмат кўрсатмоқда.
XS
SM
MD
LG