Линклар

logo-print

Доҳада Ўзбекистонни Форс кўрфазига уловчи йўлак муҳокама қилинади


Тез кунларда Қатарда Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Уммон-Қатар халқаро транспорт ва транзит йўлаги лойиҳаси иштирокчилари учрашуви бўлиши кутилмоқда.

Ўзбекистондан бошланадиган йўлак Туркманистоннинг Фароб, Эроннинг Сарахс вилоятларидан ўтиб, Форс кўрфазига чиқиши ҳамда Уммон ва Қатарнинг портларига туташиши кўзланган.

12.uz нашри хабарига кўра, Доҳа шаҳрида лойиҳа иштирокчилари ўртасида тузилган ишчи гуруҳ вакиллари илк учрашувни ўтказадилар ва унда, шунингдек, Мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳам тузилади.

Айни кезда Марказий Осиё давлатларини денгизга олиб чиқиши айтилаётган бу лойиҳага келгусида Россия ва Хитойнинг қўшилиш эҳтимоли ҳам тилга олинмоқда.
XS
SM
MD
LG