Линклар

Ўзбекистонда "Олтин қалам" танлови натижаси эълон қилинди


Ўзбекистон журналист ва ижодкорлар иштирокида бу йил олтинчи бор ўтган “Олтин қалам” танлови натижалари эълон қилди.

2 май куни ЎзА агентлиги тарқатган хабарга кўра, бу йил Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий уюшмасига тегишли “Озод юрт тўлқинлари” медиа-фестивали бош совринга муносиб топилган.

Бу лойиҳага етакчилик қилган уюшма раҳбари Фирдавс Абдуҳолиқовга махсус диплом, кўкрак нишони ва “Олтин қалам” ҳайкалчаси билан бирга энг кам иш ҳақининг 200 баробари миқдорида пул мукофоти берилган.

ЎзА хабарига кўра, бу йил шу мукофотни олиш учун 562 нафар журналист ҳаракат қилган.

Булар орасида “Давр” информацион дастури муҳаррири Собир Турдиев иккинчи, Ўзбекистон телеканали муҳаррири Мастура Фармонова ва Бухородаги “Истиқлол” телевидениеси бош муҳаррири Зилола Худойқулова учинчи ўринни олган.
XS
SM
MD
LG