Линклар

Press TV: Исроил Эронга ҳужум қилиш тараддудида


Эрон телевидениеси берган хабарда Исроил Исломий Республикага ҳужум қилиш мақсадида, Ироқдаги АҚШ базасига ўз ҳарбий учқичларини кўчирмоқда, дея таъкидланди.

Эроннинг Press TV канали бу хабар Ироқдаги шиалар етакчиси Муқтада ас-Садрга яқин бўлган манбадан олинганини иддао қилинди.

Пентагон бу хабарни “беъмани”, дея инкор қилди. Ироқ расмийлари ҳам хабар “асоссиз” эканини баён қилди.

Исроил армияси матбуот вакили бундай режадан хабари йўқлигини таъкидлади.

Эрон телевиденисида берилган хабардан бир кун аввал Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяҳу Ҳолокост қурбонлари хотирланган тадбирда Нацист Германиясини бугунги Эрон билан қиёслаб, “кимда ким бизни йўқ қилиш билан таҳдид қилса, бу таҳдидларни эътиборсиз қолдирмаслигимиз керак”, дея баёнот берган эди.
XS
SM
MD
LG