Линклар

ОТБ Ўзбекистонга кредитнинг иккинчи қисмини берди


Осиё Тараққиёт Банки директорлар кенгаши Ўзбекистон ҳукуматига мамлакат ичида янги йўлларни қуриш учун ажратилган кредитнинг иккинчи траншини ўтказгани хабар қилинмоқда.

Uzbekreport.com сайти ОТБнинг Тошкентдаги идорасига таяниб, транш миқдори 240 миллион еврони ташкил қилишини хабар қилди. Лойиҳанинг умумий қиймати 600 миллион еврони ташкил этади.

Мазкур лойиҳага кредит бериш қарори ўтган йилнинг апрелда қабул қилинган.

Иккинчи транш 25 йил муддатга берилгани айтилмоқда. Бу муддатнинг дастлабки беш йили имтиёзли ҳисобланиб, устама ҳаққи ЛИБОР (London interbank offered rate) халқаро ставкаси бўйича олинади.

Мазкур маблағ Гузар-Бухоро-Нукус-Бойнов автотрассасининг 85 километрлик қисмини таъмирлаш учун сарфланади. Бунинг учун эълон қилинган тендер натижалари жорий ойда маълум бўлади.
XS
SM
MD
LG