Линклар

Freedom House – Озодлик Уйи ташкилоти Ўзбекистонни яна матбуот эркинлиги билан боғлиқ вазият энг ёмон бўлган ўнта давлат рўйхатига киритди.

Ташкилот эълон қилган ҳисоботда 196 давлат ичида Ўзбекистон 194-ўринга қўйилган. Ўзбекистондан фақатгина Туркманистон билан Шимолий Корея ёмонроқ натижа кўрсатган. Бунда Ўзбекистон Бирма, Эритрея, Куба, Ливия ва Экваториал Гвинеядан пастроқда жой олган.

Freedom House ташкилотига кўра, умуман жаҳон бйўлаб матбуот эркинлиги кейинги 10 йил ичида энг паст нуқтага тушиб кетган.

Рейтинг охирида ўрин олган ўнликка кирувчи давлатларда “мустақил матбуот ё умуман йўқ, ёхуд режим сўзчиси вазифасини бажаради”, дейилади душанба куни эълон қилинган ҳисботда.
XS
SM
MD
LG