Линклар

БМТ бин Ладиннинг ўлдирилганини олқишлади


БМТ Хавфсизлик кенгаши Ал-Қоида етакчиси Усама бин Ладиннинг йўқ қилингани ҳақидаги хабарни олқишлади.

Душанба куни ўтказилган махсус сессияда Ал-Қоида тармоғи жаҳон бўйлаб амалга оширган “жирканч террорчи ҳужумлар” тилга олиниб, бегуноҳ одамларнинг ўлдирилишини “ҳеч қандай мақсад билан” оқлаб бўлмаслиги таъкидланди.

Хавфсизлик кенгаши дунёнинг барча давлатларини глобал террорчиликка қарши кураш ҳаракатларини оширишга чақирувчи махсус баёнот қабул қилди.

Баёнотда террорчилик “ҳеч бир дин, миллат, маданият ёки гуруҳ” билан боғланмаслиги лозим, дея таъкидланди.
XS
SM
MD
LG