Линклар

Кеча АҚШ Президенти Барак Обама Америка махсус кучлари Покистонда Усама бин Ладинни ўлдирганини эълон қилди.

Ал-Қоидага қарши кураш, деди Обама, 11 сентябр террор хуружини уюштирган бин Ладеннинг ўлимидан кейин ҳам давом этади.

1 май куни ўтказилган махсус амалиёт пайтида АҚШ кучлари орасида талафотлар бўлмади ва “тинч фуқаролар орасида ҳам талафотларнинг олдини олиш” чоралари кўрилди, дея қўшимча қилди Обама.

Якшанбадан душанбага ўтар кечаси АҚШ махсус кучлари вертолётлар ёрдамида Исломободдан 60 километр узоқликдаги Абботобод шаҳарчасида бин Ладен яширинган уйга ҳужум қилгани маълум бўлди.

Ўртада чиққан отишмада қаршилик кўрсатган бин Ладин ва унинг ўғли отиб ўлдирилган. Ҳозирда АҚШнинг тегишли идоралари операция пайтида қўлга киритилган материалларни кўриб чиқмоқда.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон бин Ладин яширинган жойни топишда Покистон ҳамкорлиги қўл келганини маълум қилди.

- Покистон билан ҳамкорлик бин Ладин ва у яширинган уйни топишимизга ёрдам берди. Келгусида бу ҳамкорликни давом эттириш ниятидамиз ва бу ҳамкорлик фақатгина ҳукумат идоралари даражсида бўлмайди. Бу Қўшма Штатлар ва Покистон халқлари ўртасидаги ҳамкорликдир, деди Клинтон.

Пентагон расмийлари бин Ладенга Ислом қоидаларига амал қилган ҳолда жаноза ўқилиб, унинг майити Араб денгизига қўйилганини маълум қилди. АҚШ ҳарбийларига кўра, майит “Carl Vinson” номли ҳарбий кемада ювилган ва кафаланган.

Расмийлари ДНК анализи жасад бин Ладенга тегишли эканини тасдиқлаганини маълум қилди.

Қўшма Штатлар Ал-Қоида қасос олиш мақсадида америкаликларга ҳужумлар уюштириши эҳтимоли боис хориждаги элчихоналарига хавфсизлик чораларини кучайтириш бўйича кўрсатма берди.
XS
SM
MD
LG