Линклар

Покистон Президенти Осиф Али Зардорий Усама бин Ладинни йўқ қилиш бўйича операция Покистон билан қўшма амалиёт бўлмаганини баён қилди.

“The Washington Post” газетасида эълон қилинган мақолада Зардори шунингдек, бин Ладин Исломободдан 60 километр узоқликдаги шаҳарчада яширинганидан Покистон расмийлари бехабар бўлганини таъкидлади.

Бу қўшма амалиёт бўлмаган бўлса-да, “Қўшма Штатлар ва Покистон ўртасида ўн йил давом этган ҳамкорлик натижасида дунё хавфсизлигига таҳдид бўлиб келган Усама бин Ладин йўқ қилинди”, дея ёзди Зардорий.
XS
SM
MD
LG