Линклар

Саакашвили мухолифлари билан учрашди


Грузия президенти Михаил Саакашвили мамлакатда юзага чиққан сиёсий кескинликни юмшатиш ниятида мухолифат вакиллари билан учрашди.

Учрашувда Грузия парламенти спикери Давид Бакрадзе ҳам иштирок этди.

Тбилисидаги учрашувга мухолифатчилар номидан собиқ Ташқи ишлар вазири Саломе Зурабишливи, президентликка собиқ даъвогар Леван Гачечиладзе, Грузиянинг БМТдаги собиқ элчиси Ираклий Аласания ва Миллий форум партияси етакчиси Какха Шартава келдилар.

Ҳозирча учрашув тафсилотлари ошкор қилинмади.

Грузия мухолифати президент Саккашвилини авторитаризмда айблаб, 9 апрелдан буён Тбилисида норозилик намойишлари ўтказмоқда. Намойишчилар Саакашвили истеъфосини талаб қилмоқдалар. Бироқ Грузия раҳбари ўз ваколати тугайдиган 2013 йилга қадар истеъфога кетмаслигини таъкидламоқда..

XS
SM
MD
LG