Линклар

Навоий аэропорти НАТОга хизмат қилмоқда


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов НАТО кучларига мўлжалланган ноҳарбий юклар Навоий шаҳридаги аэропорт орқали Афғонистонга транзит қилина бошланганини билдирди.

Каримовнинг мазкур баёноти бугун Тошкентда Жанубий Корея президенти Ли Мён Бак билан ўтказилган сўзлашувлардан сўнг янгради.

Маълум бўлишича, ҳозир Жанубий Корея ширкати Навоийдаги аэропортни қайта таъмирлаш ишларини олиб бормоқда.

Бундан қарийб икки ой муқаддам расмий Тошкент ўз темир ва магистрал йўллари орқали Афғонистонга НАТО ноҳарбий юкларини ташишга рухсат берган эди.
XS
SM
MD
LG