Линклар

Саакашвили мухолифлари билан келиша олмади


Грузия президенти Михаил Саакашвили мамлакатда юзага чиққан сиёсий кескинликни юмшатиш ниятида мухолифат вакиллари билан учрашди.

Учрашувда Грузия парламенти спикери Давид Бакрадзе ҳам иштирок этди.

Тбилисидаги учрашувга мухолифатчилар номидан собиқ Ташқи ишлар вазири Саломе Зурабишливи, президентликка собиқ даъвогар Леван Гачечиладзе, Грузиянинг БМТдаги собиқ элчиси Ираклий Аласания ва Миллий форум партияси етакчиси Какха Шартава келдилар.

Мухолифатчилар президент билан учрашувнинг натижасиз якунланганини билдирдилар.

- Президент билан бизнинг қарашларимиз мутлоқ тўғри келмади, деди Леван Гечачиладзе журналистлар билан учрашувда.

Грузия мухолифати президент Саккашвилини авторитаризмда айблаб, 9 апрелдан буён Тбилисида норозилик намойишлари ўтказмоқда.

Намойишчилар Саакашвили истеъфосини талаб қилмоқдалар. Бироқ Грузия раҳбари ўз ваколати тугайдиган 2013 йилга қадар истеъфога кетмаслигини таъкидламоқда..
XS
SM
MD
LG