Линклар

Фуқаролар ўлимида толиблар айбланмоқда


Афғонистонлик ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, яқинда рўй берган тўқнашувлар чоғида толиблар тинч аҳоли вакилларига қарши оқ фосфор ва таркибида тез ёнувчи моддалар бўлган бомбалардан фойдаланган.

Ўтган ҳафта Фараҳ вилоятида хавфсизлик кучлари ва толиблар ўртасида рўй берган тўқнашувларда 130га яқин фуқаро нобуд бўлди.

Ҳукуматнинг билдиришича, тинч аҳоли вакилларининг ўлимига АҚШ ҳаво зарбалари сабаб бўлган.

Бироқ мазкур ҳужум юзасидан текширув олиб борган комиссия вакилларига кўра, аксар қурбонларнинг куйиш оқибатида нобуд бўлгани аниқланган.

Айни пайтда АҚШ ҳарбийлари толиблар билан тўқнашувларда оқ фосфордан фойдаланилмаганини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG