Линклар

logo-print

Генерал МакКирнан истеъфога кетди


АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс Афғонистондаги АҚШ ва НАТО қўшинлари бош қўмондонини алмаштирди.

Бу лавозимга тайинланганига ҳали бир йил бўлмаган генерал Дэвид МакКирнанни истеъфога чиқариш қарорини изоҳлар экан, Гейтс Афғонистондаги урушни бошқариш учун “янгича қарашлар” талаб қилинишини таъкидлади.

Гейтс АҚШнинг 45 минг ва НАТОга аъзо бошқа давлатларнинг 32 минг аскарлик контингентига қўмондонлик қилиш учун генерал-лейтенант Стэнли МакКристаллни тавсия қилишини айтди.

МакКирнан АҚШнинг Афғонистондаги қўшинлари сонини 68 минг кишига етказиш ғоясининг асосий муаллифларидан бири эди.
XS
SM
MD
LG