Линклар

АҚШ аскари беш қуролдошини ўлдирди


Бағдоддаги АҚШ ҳарбий базасида америкалик аскар ўз сафдошларига қарата ўт очиб, беш кишини ўлдиргани хабар қилинмоқда.

АҚШ ҳарбийлари матбуот вакили лейтенант Том Гарнет отишма Бағдод аэропорти яқинидаги Кэмп Либерти базасида рўй бергани ва ўт очган аскар қўлга олинганини маълум қилди.

Ой бошида америкалик икки аскар Ироқ армияси кийимидаги киши томонидан отиб кетилган эди.

Апрелда эса жанговар операцияларда ўн уч нафар АҚШ аскари ҳалок бўлган эди.
XS
SM
MD
LG