Линклар

Путин Японияга борди


Россия Бош вазири Владимир Путин Японияга борди.

Путин сешанба куни Япония Бош вазири Таро Асо билан учрашиб, Москва билан Токио ўртасидаги бизнес алоқаларни ривожлантириш масаласини муҳокама қилади.

Сафари давомида Путиннинг ядровий энергиядан тинч мақсадларда фойдаланишга оид келишувни ҳам имзолаши кутилмоқда.

Японияда “Шимолий ҳудуд”, Россияда эса “Курил ороллари” деб юритиладиган минтақа устидаги баҳс туфайли икки давлат ўртасида Иккинчи Жаҳон урушидан кейин тинчлик келишувига оид бирорта ҳужжат имзоланмаган.

Собиқ Совет Иттифоқи бу ҳудудларни 1945 йилда босиб олган.
XS
SM
MD
LG