Линклар

Журналистнинг шикоят аризаси қондирилмади


Жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят суди 67 ёшли мустақил журналист Кушодбек Усмоновнинг шикоятини аппеляция тартибида кўриб чиқиб, биринчи инстанция ҳукмини ўз кучида қолдирди, дея хабар қилади vof.kg сайти.

Ўзбекистон Жиноят кодексининг уч моддаси билан айбланган журналист Асака туман жиноий ишлар суди томонидан олти ойга озодликдан маҳрум этилганди.

Журналистнинг адвокатларига кўра, аппеляция ҳайъати маҳкама жараёнида рўй берган қонун бузилиши ва тергов чоғида қийноқ қўллангани юзасидан тақдим этилган далилларни инобатга олмаган. Бунинг устига, ҳайъат журналистнинг ёши ва унинг соғлиғига ҳам эътиборга олмаган.

Кушодбек Усмонов жорий йилнинг 13 январ куни Асака шаҳар ички ишлар бўлими ходимлари томонидан безориликда айбланиб ҳибсга олинганди. Журналистнинг ҳибсга олинишига унинг жияни томонидан берилган ариза асос бўлган. Бироқ маҳкама бошлангунига қадар бунга яна икки модда қўшилган.
XS
SM
MD
LG