Линклар

Қирғизлар Андижонни ёдлайди


Эртага Қирғизистонда Андижон воқеасини ёдлаш маросими бўлиб ўтади. Бу ҳақда Озодликка тадбир ташкилотчиларидан бири, “Фуқаролар коррупцияга қарши” ҳуқуқни муҳофаза қилиш маркази раҳбари Тўлеқан Исмоилова маълум қилди.

Ҳуқуқ фаолига кўра, тадбир Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчихонаси биноси олдида ўтказилиши мўлжалланган.

2005 йилнинг 13 май куни Андижонда митингга чиққанлар ўққа тутилган. Унда, расмий маълумотларга кўра, 187 киши ҳалок бўлган. Аммо норасмий манбалар ҳалок бўлганлар сонининг бундан бир неча баробар кўплигини таъкидлаб келадилар.

XS
SM
MD
LG