Линклар

Муҳаммад Солиҳни ҳимоя қилган аëл


Ўзбекистонда ҳар қадамда қонун хатини бузишни касб қилган адолатсиз тузумга қарши курашга чиққан Салима Қодирова¸ ўз курашини олис Чехиядан туриб бўлса ҳам¸ давом эттиришга уринмоқда.

Ўзбекистонда ҳар қадамда қонун хатини бузишни касб қилган адолатсиз тузумга қарши курашга чиққан Салима Қодирова¸ ўз курашини олис Чехиядан туриб бўлса ҳам¸ давом эттиришга уринмоқда.

“ Биласизми, менинг бу ерда бир ўзим яшаëтганим менга жуда ҳам қийин бўлаяпти. Мен Ўзбекистонга нима ëмонлик қилдим?”деб хитоб қилади Чехиядан сиëсий бошпана топган 76 яшар адвокат Салима Қодирова.

Зув этиб ўтган давр

Кейинги ўтган 18 йиллик давр сизнинг тақдирингизда қандай акс этди¸ деб савол берамиз Чехия ва Германия чегарасидаги овлоқ бир шаҳарчада сиëсий қочқин бўлиб яшаëтган Салима Қодировага.

Салима Қодирова: Биринчидан, мен 18 йиллик давр қандай ўтганини билмай ҳам қолдим. Мен ишимга шу даража берилган эдимки¸ куннинг ўтганини¸ мавсумлар алмашганини сезмас эдим.

Ишимга берилганимнинг сабаби¸ Самарқандда суд ва прокуратура жуда қийинлашиб кетган эди. Шу маънодаки¸ пулингиз бўлса¸ бир нарсани чиқара оласиз¸ пулингиз бўлмаса¸ йўқ.

Менинг 18 йиллик даврнинг қандай ўтганини билмаслигимга яна бир сабаб¸ вақтимнинг кураш билан ўтганлиги.

Озодлик: Нимага қарши қарши курашгансиз ўзи?

- Ким билан курашдим денг? Мана шу система билан курашдим. Система билан курашиш учун анча куч керак экан¸ анча ботирлик керак экан. Мен кучим етиши ëки етмаслигига қарамасдан 18 йиллик умримни мана шу курашга сарф қилдим.

Мен нажот истаëтган одамларга ëрдам бермасам¸ менинг адвокатлигимдан нима фойда? Мен нима учун ўқиганман? Мен институтни битирганимда¸ адвокат бўламан деб айтганман.

Tалабалик даврида мен жуда кўп ноҳақликларни кўрганман ва бу менинг адвокат бўлишни исташимга сабаб бўлган. Мана ҳозир эса давр шамоллари айланиб мен Чехияда юрибман¸ дейди Салима опа Қодирова.

Болалик орзуси

Адвокат бўлишни ëшликдан ҳавас қилганман¸ дейди суҳбатдошим Салима Қодирова.

Салима Қодирова: Мен институтга кирган вақтим 1954-1955 йиллар эди. Бизнинг маҳалламизда Тожиева Шаҳрия опа деган битта адвокат бор эди. Жуда чиройли¸ келишган¸ тўртта болали бу аëл адвокат бўлиб судларда ўтирганида “мен ҳам шу кишига ўхшаган адвокат бўлсам” деб ҳавас қилар эдим.

Озодлик: Қаерга ўқишга кирдингиз?

Салима Қодирова: Мен ўша пайтдаги Тошкент институтининг юридик факультетига ўқишга кирдим. Икки йилдан кейин эса бизни университет қошидаги факультетга айлантиришди. Ўғлим ҳам шу ерни битирган.

Озодлик: Қайси йилда тугатгансиз?

- 1960 йилда битирганман¸ дейди Салима Қодирова.

Нажот истаганларга кўмак

Ҳимоячи сифатида биринчи жараëн эсингиздами¸ деб сўраймиз суҳбатдошимиздан.

- Биласизми¸ у пайтда хулиганлар жуда кўп эди. Mен битта ëш болани ҳимоя қилганман. Бу ëш болани дўстлари хулиганликка тортган бўлган. Мен бу болани оқладим. Шу менга туртки бўлиб мен ишимга берилиб кетдим. Мен ëшгина болани турмадан қайтариб олдим¸ дейди Салима Қодирова.

Муҳаммад Солиҳ иши

Салима Қодирова мухолифат етакчиси Муҳаммад Солиҳни Ўзбекистонда ҳимоя қилишга жасоратланган ягона адвокат ҳисобланади.

Салима Қодирова: Мен ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотига кираман¸ деб ўйламаган эдим. Мен ўзимнинг ишимни ҳуқуқ ҳимояси ташкилоти деб ҳисоблаш мумкин.

Бир куни Комилжон (Комилжон Ашуров – самарқандлик ҳуқуқ ҳимоячиси – таҳр.) келди ва “Опа¸ бир одамга ҳимоя керак экан” деди. “Ким у одам” десам¸ “Олдингизга Ойгул Маматова деган одам келади” деб айтди. Мен “майли” дедим.

Кейин Ойгул Маматова келди. Мен у билан сўрашиб бўлиб “Нима бўлди?” десам¸ “Муҳаммад Солиҳни танийсизми?” деб сўради.

Мен у одамнинг тарихини шундан биламанки¸ президент сайлови бўладиган пайтда мен Солиҳ ака ҳақида эшитганман.

“Муҳаммад Солиҳ президент бўлса¸ ҳамма аëлларни паранжига тиқар экан. Uндай бўлар экан¸ бундай бўлар экан” деган гапларни эшитганман. Мен Ойгул Маматовага “Ана шу одамми?” десам¸ “Ҳа” деди.

“Нима бўлди иши?” десам¸ “Унинг иши кўрилди” деди. Бу ëғи нима бўлди¸ десам¸ “Мен ҳозир билмайман. Сабаби Муҳаммад Солиҳ ҳозир Ўзбекистонда йўқ” деди. Мен “Майли. Энди юридический консультация билан договор тузиш керак. Кейин унга пул тўлаш керак. Ана ундан кейин менга ордер беришади. Ордерни олганимдан кейин Олий судми¸ бошқа судми мен бориб ордерни кўрсатаман ва менга ҳужжатларнинг ҳаммасини беришлари керак” дедим.

Мен кейин ордерни ëздирдим. “Муҳаммад Солиҳнинг делоси қаерда экан?” десам¸ “Тошкентда Олий судда экан” деди. Кейин мен Тошкентга Олий судга бордим. У ерда ордерни кўрсатдим ва “Менга Муҳаммад Солиҳнинг иши керак” дедим.

Секретарлар менга ҳайрат билан қараб¸ “Опа сиз қандай ишга қўл ураëтганингизни биласизми?” деди. Мен “жуда яхши биламан” дедим. “У одамни танийсизми?” дейишди. Мен “У одамни кўрганим йўқ. танимайман. Лекин менда ордер бор. Менга унинг иши керак” дедим.
Кейин Олий суд раисининг номига ордерни илова қилган ҳолда ариза ëздим. Кейин секретар келди ва “Опа¸ бир ҳафтадан кейин келасиз” деди. Мен бир ҳафтадан кейин келиб “Мана¸ мен келдим. Менга Муҳаммад Солиҳнинг ишини беринглар” десам¸ “Икки ҳафтадан кейин келинг” дейди. Мен икки ҳафтадан кейин яна келдим. Хуллас¸ булар мени олти ой давомида борди-келди қилишди.
Менга умуман ҳужжат беришмади.

Бизнинг қонунда “Агар айбланувчи судда иштирок этмаса¸ унинг устидан ҳукм чиқариш мумкин эмас” деб ëзилган. Мен яна бир маротаба Олий судга жўнатган аризамда “Муҳаммад Солиҳнинг ўзи судда иштирок этмаганлиги туфайли ҳукмни бекор қилиш керак” деб ëздим.

Кейин мен Отаназар Орипов билан учрашдим. Унга “Мени шундай ахмоқ қилишаяпти. Менга ҳужжатларни беришмаяпти. Мен ариза ëзиш учун Муҳаммад Солиҳнинг ўзини кўришим керак” дедим. Кейин Муҳаммад Солиҳ Германиядан менга чақирув қоғози юборди. Мен Германияга келдим ва Муҳаммад Солиҳ билан учрашдим.

У менга ўзида бўлган ҳужжатларнинг ҳаммасини кўрсатди. Мен ҳам ўз фикримни айтдим ва ўтириб яхшилаб ариза ëздик. Биз аризани Олий судга эмас¸ Женевадаги инсон ҳуқуқлари қўмитасига ëздик.

Биз аризани жўнатганимиздан кейин Женевадаги инсон ҳуқуқлари қўмитаси бизнинг аризамиз бўйича “Қодирова ундай деяпти¸ бундай деяпти” деб Тошкентга Олий судга хат жўнатган. Олий суд бўлса “Йўқ¸ унинг айтганлари ҳаммаси ëлғон” деб ўзларини оқлаб уларга жавоб хати ëзган.

Женевадаги инсон ҳуқуқлари қўмитаси икки йилдан кейин менга жўнатган хатда “Бу иш ҳақиқатан бизнинг қўмитада кўрилиши керак бўлган иш экан” деб жавоб берди.

Улар¸ яъни Женевадаги инсон ҳуқуқлари қўмитасидагилар мен жўнатган ҳужжатларнинг ҳаммасини тўғрими ëки нотўғрими текшириб чиқишган. Ана шундан кейин менинг ўғлимга бешта модда билан Ўзбекистонда айблов эълон қилишди¸ дейди Салима Қодирова.

Болаликда ўқилган китоб сабоғи

Мен ëшлигимда мутола қилган китобим бир умрлик сабоқ бўлди¸ дейди суҳбатдош.

- Биринчи революционер Радичевнинг “Путешествие из Петербурга в Москву” деган романи бор. Жуда ҳам яхши ëзилган. Бу романда битта одам Петербургдан Москвага қараб йўлга чиққан. У йўлда ҳар бир шаҳарда тўхтаб¸ шаҳарнинг каттаси билан гаплашади.

Мана шу ҳар бир гаплашганининг тагида жуда катта маъно бор. Бизда бунинг соясининг сояси ҳам йўқ. Менинг танам Чехияда¸ аммо менинг фикрим¸ хаëлим Ўзбекистонда¸ Самарқандда. Чунки беш-олтита мижозларимнинг иши чала қолган. Тазйиқлар сабабли Ўзбекистондан чиқиб кетганим шунга сабаб бўлди¸ дейди Салима Қодирова.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG