Линклар

logo-print

Хўстда ҳукумат бинолари нишонга олинди


Афғонистон Ички ишлар вазирлиги мамлакат шарқида ҳукумат бинолари худкушлар ҳужумига учраганини маълум қилди.

Давлат телевидениеси тарқатган маълумотга кўра, хавфсизлик кучлари Хўст шаҳрида толибон жангарилари ўрнашиб олган ҳукумат биносини қуршовга олган. Бироқ Ички ишлар вазирлиги матбуот вакили Замарай Башарий ҳужумчилар ҳукумат биноларига бостириб кирмаганини билдирди.

Айни пайтда¸ НАТО матбуот вакилининг билдиришича, камида тўрт худкуш ўзини Хўст шаҳридаги ҳукумат бинолари олдида портлатиб юборган.

Ҳозирча талофотлар тўғрисида маълумот тарқатилмади.

XS
SM
MD
LG