Линклар

logo-print

Рим папаси Қуддусни зиëрат қилди


Рим папаси Бенедикт XVI яҳудийлар¸ насроний ва мусулмонларнинг Қуддусдаги муқаддас зиëратгоҳларини тавоф қилди.

Даставвал католик черкови раҳбари Куббат ас-Саҳро масжидида Қуддус муфтийси Муҳаммад Ҳусайн билан учрашди.

Учрашувда Рим папаси ўтмишдаги зиддиятларни унитиб, самимий мулоқот бошлаш фурсати келди, деган фикр билдирди. Муфтий Муҳаммад Ҳусайн ўз навбатида Бенедикт XVIни Исроилнинг фаластинликларга нисбатан агрессиясини тугатишга ўз ҳиссасини қўшишга ундади.

Бу учрашувдан сўнг Рим папаси яҳудийларнинг энг муқаддас Сулаймон маъбадидаги Йиғи девори олдидаги диний маросимда иштирок этди.

Яҳудий руҳонийлари билан суҳбатда Бенедикт XVI католик черкови яҳудийлар билан алоқаларни яхшилаш ниятига ҳамиша содиқ қолажагини таъкидлади.

Шу куннинг ўзида Рим папаси Қуддусдаги насронийлар билан ҳам учрашди.
XS
SM
MD
LG