Линклар

logo-print

Собирий Эронни тарк этишга ҳозирланмоқда


Эрон қамоғидан озод қилинган америкалик журналист Рухшона Собирий келаси ҳафта Эронни тарк этиши мумкин.

Бу ҳақда журналистнинг адвокати маълум қилди.

Собирий ўтган ой АҚШ фойдасига жосуслик қилганликда айбланиб, 8 йилга қамалган эди. Бироқ Эрон аппеляция суди 11 май куни журналистнинг шикоят аризасини кўриб чиқиб, 8 йиллик қамоқ ҳукмини икки йиллик шартли жазога алмаштирди.

Озод этилгандан буён бугун илк бор журналистлар билан учрашган Рухшона Собирий қамоқдан чиқишига ҳисса қўшганларнинг барчасига миннатдорчилик изҳор қилди.

АҚШ маъмурияти Собирийнинг озод этилишини биринчилардан бўлиб олқишлади.
XS
SM
MD
LG